Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харкивга зарба оқибатлари ва Запорижжяда мактабга қайтган болалар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 771-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- НАТО Украинада ноҳарбий миссия тузилганини эълон қилди.
- РФ қўшини Харкив камикадзе дронлар билан ҳужум қилди. Тўрт киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.
- «Укрэнерго» Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумлари кучайиши муносабати билан олти областда электр токини режали ўчириш жорий этилишини эълон қилди.
- Финландия Россия билан чегаралари ёпилишини номаълум муддатга узайтирди.
- ФХХ Краснодарск ўлкасида «Украина қуролли кучлари сафига қўшилишни ният қилиш»да гумонланган Исроил фуқароси қўлга олинди. У Россиядан чиқариб юборилади.
- «Украинская правда» 2200 нафар амалдор декларациясини ўрганиб чиқди. Уруш бошланганидан буён уларнинг даромадлари тўрт баробарга ошган.
- Суд совет диссиденти Александр Скобовни қамоққа олди, у Қрим кўпригига ҳужум ҳақидаги пост учун терроризмни оқлашда айбланган.
Кун кадри. Запорижжядаги бомбапанада мактаб дарси
В административном центре Запорижжя области маъмурий марказида апрел ойидан мактабларнинг бир қисми РФнинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён илк бор анъанавий таълимга қайтди. Ҳозирча 24 мактаб ам офлайн, ҳам масофавий дарсларни кўзда тутувчи «аралаш формат» бўйича ишлайди. Дарслар фақат бомбапанагоҳлар жиҳозланган ўқув муассасаларида ўтказилади, деган регион раҳбари Иван Федоров. Ҳозирда 1,5 минг нафар ўқувчи мактаблардаги дарсларга қатнаши мумкин, расмийлар янги ўқув йили бошигача Запорижжяда 40 минг ўқувчи «аралаш формат»га ўтишини режалаштирмоқда. Федотов ўқувчилари икки ярим йилдан буён илк бор анъанавий дарсларга қайтган иккита мактабга ташриф буюрган. «Болалар мамнун, ота-оналар хотиржам, педагоглар — фаол иш билан машғул», — дея ёзган у.
Харкивга зарба
Россия қўшини 4 апрелга ўтар кечаси дронлар билан Харкивга ҳужум қилди. Турар жой биноси зарба остида қолган. Тўрт киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари биринчи зарбадан кейин воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар, улар харобаларни тозалашга киришганида навбатдаги дрон зарба берган.
George Ivanchenko / AP / Scanpix / LETA
George Ivanchenko / AP / Scanpix / LETA
Viacheslav Mavrychev / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
George Ivanchenko / AP / Scanpix / LETA
Торецкдаги украин миномётчилари
Донецк области Бахмут районидаги Торецк шаҳри фаол ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига яқин жойлашган. Россия қўшини Торецкни мунтазам равишда артиллериядан ўққа тутади, шунингдек шаҳарга авиабомбалар ташлайди.
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Россия назоратидаги Донецкдан деярли ҳар куни шаҳар ўққа тутилгани ҳақида хабарлар келмоқда. ДХР расмийлари бунда украин ҳарбийларини айбламоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025