Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун ўзаро саёҳат қилиш шартлари енгиллаштирилди
Энди қозоғистонликлар Ўзбекистонда 30 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин бўлади. Ўзбекистон фуқаролари ҳам худди шундай ҳуқуқларга эга бўлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 апрел куни «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2000 йил 7 июлдаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари, агар уларнинг ушбу мамлакатда бўлиш муддати давлат чегарасидан ўтган пайтдан бошлаб 30 календар кунидан ошмаса, ваколатли органларда рўйхатдан ўтиши талаб этилмайди. Олдин бу муддат 5 кунга тенг эди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025