Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланади
Тошкент ҳарбий округи қўшинларининг махсус-тактик ўқувлари доирасида зирҳли техникалар, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобиллари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланади.
Бугун, 6 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган», дейилади хабарда.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
19:54 / 23.05.2025