Украина бўйлаб зарбалар оқибатлари ва кўр бўлиб қолган украин аскарлари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 773-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россиялик ҳарбийлар Запорижжяни ўққа тутди. Тўрт киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
- Россия мудофаа вазирлиги бешта регион узра украинларнинг 53 та дрони тўхтатилгани ҳақида ҳисобот берди.
- Украина нашрлари дронлар РФнинг учта регионидаги аэродромларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Уларнинг маълумотига кўра, жами 19 та самолёт йўқ қилинган ёки зарар етказилган.
- Россия Олимпия қўмитаси раҳбари Париж Олимпиадасида нейтрал мақомда иштирок этишни режалаштирган россиялик теннисчиларни «чет эл агентлари жамоаси» деб атади.
- Япония Россияга 164 турдаги маҳсулотлар экспортини ҳамда мамлакатга Россия олмосини олиб киришни тақиқлади.
- Чехия ҳукумати Россия Европа темирйўлларига киберҳужумлар уюштиргани ҳақида маълум қилди.
- The New York Times хабарига кўра, Украина бу ёздаги саммитда НАТО аъзолиги учун таклиф олмайди. Бунга АҚШ ва Германия қарши бўлган.
Харкив ўққа тутилиши
6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини Харкив бўйлаб зарбалар бериши оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Украина қуролли кучлари қўмондонлиги зарба Shahed русумли 32 та дрон билан берилган, шундан 28 таси йўқ қилинган. Шунингдек, ҳужумда Х-101/Х-555 русумли иккита қанотли ракета ҳамда «Калибр» ракетасидан фойдаланилган. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, зарба натижасида фақат фуқаролик объектлари шикастланган, дастлабки маълумотларга кўра, булар тўққизта кўп қаватли уй, учта ётоқхона, бошқа бинолар, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳамда ўнта автомобил.
РФ мудофаа вазирлиги Харкив бўйлаб зарбаларни изоҳламаган, аммо шу куни Белгородга ракета зарбаси ҳақида хабар берган. Регион губернатори Вячеслав Гладков «шаҳарга кириш жойида 10 та ҳаво нишони йўқ қилингани» ҳақида хабар берган, амммо ҳужум оқибатида камида 12 та кўп квартирали уйлар, болалар поликлиникаси, спорт комплекси ва тижорат корхоналари шикастлангани айтилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Харкив областига зарбалар кейинги куни ҳам давом этди: 7 апрелга ўтар кечаси берилган зарба оқибатида уч киши жароҳатланиб, 10 та хусусий уй, болалар боғчаси, учта беш қаватли уй ҳамда учта автомобил шикастланган, дея хабар беради Олег Синегубов. Россия қўшини Харкив областининг Купянск шаҳридаги турар жойга ҳам зарба берган, натижада 85 ёшли аёл ҳалок бўлган.
Ивано-Франковск областидаги энергетика инфратузилма объектларига зарба оқибатлари
5 апрел куни Ивано-Франковск областида олинган фотосуратларда Россиянинг Украина энергетика инфратузилма объектлари бўйлаб зарбалари оқибатлари акс этган. 29 мартга ўтар кечаси Россия армияси Украинанинг бир қанча регионларида иссиқлик ва гидроэлектрстанцияларга жами 99 ракета ва дрон учирганди — ўшанда Ивано-Франковск областида ҳам муҳим инфратузилма объектлари шикастланган.
Кўр бўлиб қолган аскарлар Лвив областида тикланиш жараёнини ўтамоқда
Украинанинг Лвив области Яворив шаҳридаги Ғарбий реабилитация-спорт марказида Украина қуролли кучларининг ҳарбий ҳаракатлар вақтида кўриш қобилиятини йўқотган ҳарбийлари тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Марказ 2015 йилда очилган. Ўшанда Донбассдаги уруш фахрийларига украиналик паралимпиячилар ёрдам кўрсатишган.
Украиналик артиллериячилар «Град» тизими билан
Украина қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги тиббиёт пункти
Украина қуролли кучлари аскарлари Донбасс шимолидаги стабилизация пунктида ёрдам олишади. Стабилизация пункти — жанг майдонида яраланган ҳарбийлар олиб келинадиган биринчи манзил. Бу ерда тиббиёт ходимлари ярадорларга кечиктириб бўлмас ёрдамларни кўрсатади, шифохоналарга даволанишга юборишдан олдин уларнинг ҳолатини барқарорлаштиради. Ушбу стабилизация пункти 63-алоҳида механизациялашган бригада томонидан бошқарилади. Бригада расман 2017 йил 23 июлда ташкил этилган, у 2014 йилдан бошлаб Донецк ва Луҳанск областларида аксилтеррор амалиётларда иштирок этган «Запад» оператив қўмондонлиги ҳарбийларидан тузилган.
Санкт-Петербургдаги плакат
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024