Иқтисодиёт | 13:29 / 09.04.2024
8008
1 дақиқада ўқилади

Автомобилсозлик соҳасига 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштириляпти

Президент кооперация асосида 365 турдаги бутловчи қисмлар чиқаришни йўлга қўйиб, маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш муҳимлигини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, автомобилсозликда йирик узелли йиғиш усулидан тўлиқ технологик циклга ўтилгани яхши натижа бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эндиликда тармоқ раҳбарияти олдида келгуси уч йилда соҳага 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, автомобил ишлаб чиқариш қувватини 100 мингтага ошириш, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси турибди.

Кооперация асосида 365 турдаги бутловчи қисмларни ўзимизда чиқаришни йўлга қўйиб, маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

Мавзуга оид