Ўзбекистонда 120 мингдан ортиқ кишининг ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди
Адлия вазирининг 2024 йил 18 январдаги тегишли буйруғи билан жорий йил 20 январдан 1 апрелга қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилди.
Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, айрим фуқароларнинг туғилиши қайд этилмагани сабабли шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмаслиги ёки вафот этган айрим шахсларнинг ўлими ўз вақтида қайд этилмаганлиги мерос масаласи ва бошқа фуқаролик ҳолати билан боғлиқ ҳолатлар муаммоларга олиб келаётгани аён бўлди.
Акция доирасида барча туман (шаҳар) ва улардаги чекка ҳудудларни қамраб олиш мақсадида аниқ режали ҳаракатлар амалга оширилди. Буйруқ билан ҳудудий, яъни вилоят даражасида ҳамда туман ва шаҳарларда штаблар ташкил қилинди. Ҳар бир ҳудудий штаблар таркибига вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарларидан, шунингдек туман (шаҳар) штабларига ҳудудий адлия органининг биттадан ходимлари масъул этиб белгиланди.
Маҳаллалар кесимида хатлов ўтказиш режа графиклари тасдиқланди. Бунда, манфаатдор ташкилотлар ва маҳалла еттилигидан ихтиёрийлик асосида “ёрдамчи кучлар” жалб қилинди.
Туман (шаҳар) штабларида икки гуруҳга бўлинган ҳолда ишлар ташкил этилди:
биринчи гуруҳ режа график асосида маҳаллаларни хатловдан ўтказди ва тегишли шахслар рўйхатини шакллантирди;
иккинчи гуруҳ акция доирасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат қилган шахсларнинг мурожаатини рўйхатдан ўтказди.
Шунингдек, 1148 ишонч рақами ва ижтимоий тармоқда яратилган махсус бот орқали мурожаатлар қабул қилинди.
Республика миқёсида жами 9 442 та маҳаллада хатлов ўтказилиб, 124 99 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди. Шундан 116 415 таси ижобий ҳал этилди, қолган ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда. Жумладан, 1 639 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди, 300 нафар шахснинг туғилишини қайд этиш учун туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди. 11 796 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, яъни ҳужжатини йўқотиб қўйган фуқароларга улар тиклаб берилди.
10 314 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди. 3 246 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди. 749 нафар шахснинг ўлим фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди, 4 21 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди. 11 357 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди. 29 118 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, 15 312 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди. 24 480 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, 123 362 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Ҳуқуқий акция расман тўхтатилган бўлса-да, амалда ҳар бир ҳудудда, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир муассасада давом этмоқда, дея хабар берди Адлия вазирлиги ДХМ ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
08:30 / 12.10.2024
Айрим шахсларга Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
20:50 / 07.08.2024