Ўзбекистон | 10:11 / 10.04.2024
11743
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида профилактика инспектори пичоқланди 

Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган профилактика катта инспектори пичоқланди. 56 ёшли фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатиб, чап бел қисмини жароҳатлаган. Ходим ИИВ марказий госпиталига ётқизилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти Тошкент туманида 8 апрел куни чақирувга асосан хизмат олиб бораётган ИИБ профилактика катта инспектори пичоқланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.

Қайд этилишича, 8 апрел куни соат 21:10 ларда Тошкент тумани «Қорасарой» МФЙда яшовчи фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётгани сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Холиқов 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.

Натижада, тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. 

Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга оид