Жаҳон | 17:40 / 11.04.2024
15699
6 дақиқада ўқилади

Новосибирскда мигрантларга «ов», Харкив ва Донецк областларига зарбалар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 777-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Курск областида дрон фуқаролик автомобилига ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлган, шундан икки нафари — болалар.
  • Одесса районига ракета зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, жумладан ўн ёшли қиз ҳам, етти киши яраланган.
  • «Тинчлик формуласи» муҳокамаси учун халқаро саммит Швейцарияда 15-16 июн кунлари бўлиб ўтади. Унга Россия ҳам таклиф этилганди — аммо РФ вакиллари таклиф қабул қилинмаганини билдирган.
  • Европа иттифоқи суди Фридман ва Авенга қарши санкциялар бўйича дастлабки қарорни бекор қилди. Лекин бизнесменларга айрим чекловлар сақланиб қолади.
  • Зеленский Трампнинг Украина ерларини бериш эвазига урушни тўхтатиш бўйича таклифини «примитив» деб атади.
  • Харкив области ўққа тутилиши оқибатида уч киши, жумладан 14 ёшли қиз ҳалок бўлган.

Росгвардия Новосибирскда мигрантлар ҳарбий ҳисобга турганини текширмоқда

Россиянинг турли регионларида ҳуқуқ-тартибот органлари рейдлар уюштириб, Россия фуқаролигини олган чет элликлар ҳарбий ҳисобга туриши учун ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозларини топширмоқда. Хусусан, октябрда Москва яқинидаги Котелники шаҳрида масжидга келганлар қўлга олинганди, улар орасида «Перепой звезду» шоуси финалчиси Мамут Усеинов ҳам бор эди — якунда уни ҳарбий қисмга юборишган. Москва областидаги Электросталида ҳам камида икки бор — 2023 йил ноябрида ва 2024 йил март ойи охирида Wildberries омборхоналарига рейдлар уюштирилиб, ишчиларга чақирув қоғозлари тарқатилган. Ҳарбий комиссариатда рўйхатдан ўтмаган мигрантларни қурилиш майдонларида, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлимида навбатда турганида ва ресторанларда излашмоқда. 10 апрел куни эса Новосибирскдаги савдо марказларидан бирида ҳарбий ҳисобга турмаганларни қидириш учун рейд ўтказилди.

Рейдда Росгвардия, РФ Тергов қўмитаси, ИИВ ва Новосибирскдаги ҳарбий комиссариат ходимлари иштирок этган
Александр Кряжев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Рейд давомида 200 дан ортиқ киши текширилган, 13 кишига ҳарбий комиссариатда ҳарбий ҳисобдан ўтиш учун чақирув қоғози берилган, шунингдек миграция қонунчилигини бузган икки чет эллик аниқланган
Александр Кряжев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
The Beet нашри ёзишича, РФ ҳукумати Украинадаги урушга Марказий Осиёдан келган мигрантларни кўпроқ юборишга ҳаракат қилмоқда. Уларга РФ фуқаролигини олишни тезлаштириш ваъда қилинмоқда, Россия паспортини олиб бўлганлар эса — куч билан ҳарбий комиссариатларга юборилмоқда, сафарбарликдан бўйин товлаганларга эса депортация билан таҳдид қилинмоқда.
Александр Кряжев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Россиянинг Харкив ва Донецк областлари бўйлаб зарбалари оқибатлари 

10 апрел куни РФ қўшини Харкив области Липци қишлоғига авиазарба йўллади
Харкив ҳарбий маъмурияти раҳбари Telegram-канали / Reuters / Scanpix / LETA
«Душман зарбаси озиқ-овқат дўкони ва дорихонага келди», — дея хабар қилган Харкив области прокуратураси
Харкив ҳарбий маъмурияти раҳбари Telegram-канали / Reuters / Scanpix / LETA
Уч киши ҳалок бўлган: икки аёл ва 13 ёшли қиз. 34 ёшли аёл ва 16 ёшли ўсмир яраланган
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ЖКнинг уруш урф-одатларини бузиш моддаси бўйича судга қадар текширув ишлари бошланган. Прокуратуранинг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу аҳоли яшаш манзилига авиабомба ташланган
Volodymyr Pavlov / Reuters / Scanpix / LETA
Россия қўшини КАБ-500 авиабомбаларини 10 апрел куни Донецк областининг Константиновка шаҳрига ҳам ташлади
Andriy Reznikov / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Бомбалардан бири хусусий турар жой биносини вайрон қилган, иккинчиси — темирйўл станцияси ҳудудидаги кўп қаватли уй, черков ва дўконга шикаст етказган
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
10 апрел куни Константиновкага йўлланган зарба оқибатида уч киши ҳалок бўлди — 1964 йилда туғилган эркак, 1981 йилда туғилган аёл ва унинг 2011 йилда туғилган ўғли. Украина ФВДХ хабарига кўра, қурбонларнинг жасадлари вайрон бўлган бино харобалари остидан топилган
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив опера ва балет театри ертўласида репетиция

Россия қўшини сўнгги ҳафталарда деярли ҳар куни Харкив бўйлаб зарбалар йўллаб, шаҳар энергетика инфратузилмасини яксон қилишга ҳаракат қилмоқда. Зарбалар туфайли шаҳарда электр узатишда муаммолар кузатилмоқда, электрда ишловчи транспорт ҳаракати тўхтатилган, метро эса бошпана режимида ишламоқда. Аммо Харкив опера ва балет миллий академик театри фаолиятини давом эттирмоқда, репетициялар ҳозирча асосий залда эмас, отишмалардан ҳимоя вазифасини ўтовчи ертўлада олиб борилмоқда.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид