Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон журналистлари Al Jazeera Media Institute’да малака оширади
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Al Jazeera Media Institute директори Иймон Ал-Амири билан музокаралар ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари, республика вазирлик ва идоралари матбуот хизматлари ходимлари, шунингдек, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларининг Al Jazeera Media Institute телеканали ўқув дастурлари ва малака ошириш курсларида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Al Jazeera Media Institute 2004 йилда профессионал журналистларни тайёрлаш, алоқа ва рақамли медиа технологиялари соҳасида кенг кўламли мутахассисликлар бўйича назарий ва амалий кўникмаларни ўргатиш учун мукаммаллик маркази сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда институт жаҳон миқёсидаги етакчи ихтисослаштирилган марказлардан бири ҳисобланади.
Институт директори Ўзбекистонда ахборот соҳасини демократлаштириш, сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, жамоатчилик назоратини такомиллаштиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан атрофлича таништирилди.
Учрашув якунида Al Jazeera Media Institute делегациясининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида мамлакатга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:14 / 04.03.2025
«Слідство.Інфо»: Асирликда ҳалок бўлган журналист Рошчина шафқатсизларча қийноққа солинган
19:21 / 20.02.2025
Италиялик журналистлар жосуслик дастури сабаб ҳукумат устидан прокуратурага шикоят қилди
10:20 / 08.02.2025
RSF тожик журналистларига чиқарилган ҳукмни танқид қилди
16:03 / 25.01.2025