Исроилдаги ўзбекистонликлардан яшаш манзилини заруратсиз тарк этмаслик сўралди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Элчихона улардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўришни сўради ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатди.
“Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: 972 54 485 1397.
1 апрел куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги яқинида амалга оширилган ҳаво ҳужумида 16 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг икки генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Хожа Раҳимий ҳам бор. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Теҳрон зарба учун Исроилни жавобгар деб ҳисоблашини билдириб, воқеани «барча халқаро конвенцияларни бузиш» деб атади.
7 апрел куни Уммонга ташрифи чоғида Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вашингтонга мактуб йўллаб, унда консулликка қилинган ҳужумга жавоб муқаррарлигини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, Теҳрон бунга «минтақавий воситачилар»ни жалб қилишни режалаштирмоқда, шу билан бирга, жавоб чоралари «назорат қилинади» ва минтақада кескинлашувга олиб келмайди.
Мавзуга оид
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
12:04 / 21.11.2024
Зеленский элчихоналар ёпилиши фонида хотиржамликка чақирди
10:31 / 21.11.2024
АҚШ Сенати Исроилга қурол етказиб беришни блоклашни рад этди
08:31 / 21.11.2024