Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади
Бектемир, Миробод ва Олмазор тумани айрим ҳудудларида «свет» ўчирилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 16 апрел куни Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.
Ушбу ҳудудлар қуйидагилар:
- Бектемир тумани: «Ҳусайн Бойқаро» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани: «Оқ уй» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: «Аҳил», «Гулзор», «Мояриқ», «Иброҳим ота» ва «Мискин» маҳаллалари айрим ҳудудларида соат 9:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025