Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларига игна ва “саморез” санчиб жазолагани аниқланди
Сергели туманининг 277-мактаб педагоги 1-синф ўқувчиларининг қўлига игна ва “саморез” санчиб, уларни жазолагани аниқланди. Ўқитувчи шундай усулда болаларни “тарбиялашга” уринганини билдирган. Ҳолат ортидан педагог ишдан кетган, Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ҳолат Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-“э” синф ўқувчилари билан содир бўлган. Болалар омбудсманининг хабар беришича, 16 апрел куни болаларнинг 15 нафар ота-онаси мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-“э” синф раҳбари устидан шикоят қилган.
Унга кўра, ўқитувчи ўқувчилар қўлининг кафт қисми устига “саморез” ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказган, “гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини” билдиришган.
“1-“э” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди”, дейилади расмий изоҳда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вазиятни Болалар омбудсмани назоратга олган. Бу бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:17 / 07.05.2025