Уч ҳудудда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кегейли ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Қ. ва Б.К. фуқаролар С.Д. ва Д.Б.дан жами 6 800 АҚШ долларини 85,4 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Қизириқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Б. фуқаро Н.А.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 40,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 20,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:10 / 01.10.2024
Прокуратуранинг одил судловга кўмаклашиш бўйича фаолияти самарадорлиги янада оширилади
19:30 / 11.09.2024
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш сиёсатига масъул ўринбосари тайинланди
14:10 / 04.09.2024
Навалнийнинг ўлими: прокуратура иш қўзғатмаслик ҳақидаги қарорни бекор қилди
16:07 / 22.08.2024