Иқтисодиёт | 10:00 / 17.04.2024
3866
1 дақиқада ўқилади
Ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи маълум қилинди
Ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 932 млрд сўмдан ошди.
2024 йил 1 апрел ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 742 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги – 932,4 млрд сўм.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 355,1 млрд сўми, яъни 38,1 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари - топ-3:
- йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 570 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 82 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 44,7 млрд сўм.
Мавзуга оид
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
09:40 / 15.10.2024
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари 2006 йилдан бери энг юқори қарзга эга
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
08:50 / 20.09.2024