Спорт | 10:17 / 17.04.2024
11455
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор

Фото: Getty Images

Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди. 

Доҳада ўтадиган турнир қайдномасига кутилган барча легионерлар — Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция), Иброҳимхалил Йўлдошев («Қайрат», Қозоғистон) ва Ҳожимат Эркинов («Ал Ваҳда», БАА) киритилди. Улар дастлабки рўйхатда бўлган Одил Абдумажидов, Аҳмадилло Муқимжонов, Беҳруз Асқаров ва Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнини эгаллашди. 

Аммо Файзуллаев ва Ҳусанов кейинроқ, эҳтимол, плей-офф босқичидан таркибга қўшилиши мумкин. ЎФА матбуот хизмати бу борада қўшимча маълумот беришини таъкидлади.

Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари 1-турни бугун, 17 апрел куни Малайзияга қарши ўтказишади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Мавзуга оид