Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади»
Президент Тўқаев бой тадбиркорларнинг табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга ёрдам беришини маълум қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқиндан жабр кўрган ҳар бир вилоят, туман ва қишлоқларга маҳаллий миллиардерларни бириктирмоқчи. Бу ҳақда давлат раҳбари Тобол шаҳридаги тезкор штабда Қўстаной вилояти аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
«Бизда Forbes рўйхатига киритилган жуда бой тадбиркорлар бор. Биз улар билан гаплашиб, ҳар бир вилоят, туман, қишлоққа номма-ном бириктирамиз», деди Тўқаев.
Президент бу чора ишбилармонлар манфаатига мос эканини, улар ўз ёрдами самарасини кўришини, давлатнинг эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлади.
Тўқаев қозоғистонлик олигархларга ёрдам сўраб биринчи марта мурожаат қилаётгани йўқ. 2022 йил январдаги тартибсизликлардан сўнг, президент топшириғига кўра «Қозоғистон халқига» жамғармаси тузилиб, унга йирик тадбиркорлар ва корхоналар ўз ҳиссаларини қўшган эди.
Қозоғистондаги ҳозирги сув тошқинлари сўнгги 80 йилдан ортиқ вақт ичида содир бўлган энг йирик табиий офатдир. Республиканинг бир қатор вилоятларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, март ойи бошидан буён хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинганлар сони 117 минг кишига етган.
Мисли кўрилмаган сув тошқинлари сабабли Қозоғистонда давлат даражасидаги йирик тадбирлар, халқаро конференция ва форумлар бекор қилинди. Бу бюджет маблағларини тежаш ва тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга йўналтириш билан изоҳланди.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:59 / 09.05.2025