5 та ҳудудда чиқинди хизматлари учун ягона тўлов тарифи белгиланди
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.
Экология вазирлиги хабарига кўра, тарифлар қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслар учун ойига 4032 сўм (ҚҚС билан), юридик шахсларга эса 1 м³ учун 72240 сўм (ҚҚС билан);
- Жиззах вилоятининг 13 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 6000 сўм, юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 60 000 сўм ва 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 135420 сўм;
- Сирдарё вилоятида бўйича аҳоли учун 4000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 81 минг сўм;
- Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 4500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70000 сўм;
- Қарши шаҳрида аҳоли учун 6160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 89600 сўм.
Қайд қилинишича, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳамда Бухоро, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди.
Мавзуга оид
15:54 / 19.09.2024
Тинч океанидаги улкан чиқинди доғи: уни тозалашга 7,5 млрд доллар кетади
10:18 / 12.09.2024
Чиқиндиларни олиб кетиш бўйича оммавий оферта жорий этилди
20:38 / 05.09.2024
КХДР Жанубий Кореяга 420 та чиқинди шарини учирди
23:52 / 03.09.2024