Жамият | 17:00 / 18.04.2024
9742
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Asialuxe Travel компаниясидан ёзги дам олиш учун топ-5 йўналиш

Қуёш, денгиз ва янги таассуротлар – ёзги таътил учун бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Агар сиз бу йил дам олиш учун қаерга бориш ҳақида бир тўхтамга келмаган бўлсангиз, биз сиз учун Asialuxe Travel компаниясининг бешта энг яхши йўналишлари рўйхатини тайёрладик.

Фото: Asialuxe Travel

Анталия, Туркия

Ўртаер денгизи қирғоғида жойлашган Анталия шаҳри ўзининг чексиз пляжлари, илиқ иқлими ва бой тарихи билан машҳур. Ушбу шаҳар нафақат юқори тоифадаги сервисга эга ҳашаматли курортлар, балки қадимий шаҳар муҳитига шўнғиш, қадимий ёдгорликларни ўрганиш ва денгизда ажойиб манзаралардан завқланишни ҳам таклиф қилади.

Анталия – катта-кичик ёшдаги болалар билан энг қулай дам олишдир. Беш юлдузли меҳмонхоналар, болалар клублари, ўйин майдончалари, 24 соатлик энагалар, анимация ва алоҳида болалар менюси – ота-оналар ва болалар учун ажойиб комбинация.

Анталия ресторанларида ажойиб турк таомларини татиб кўришни унутманг. Барра денгиз маҳсулотларидан тортиб мазали гўштли таомлар ва анъанавий ширинликларгача - барчанинг дидига моси бор.

Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 26 апрель куни амалга оширилади.

Анталияга саёҳат банд қилинг

Бодрум, Туркия

Ëзда албатта ташриф буюриш керак бўлган яна бир йўналиш – бу Бодрум. Эгей денгизи қирғоғида жойлашган ушбу курорт-шаҳар шаффоф сувлари ва чиройли манзаралари билан машҳур. Бу ерда қуёшдан завқланишингиз ва денгизда чўмилишингиз, шунингдек, виндсёрфинг, дайвинг ва сув чанғиси каби сув машғулотларини синаб кўришингиз мумкин.

Бодрумнинг маданий диққатга сазовор жойлари ҳам таассурот қолдиради. Шаҳар устида қад ростлаган муқаддас Пётр қасри Эгей денгизи ва қадимий портга ҳайратланарли манзараларни тақдим этади.

Тунги ҳаётни яхши кўрадиганларга Бодрумда вақтни қувноқ ўтказиш учун кўплаб бар, клуб ва ресторанлар мавжуд. Маҳаллий бозор ва бутиклар ушбу сеҳрли жойнинг бир қисмини ўзингиз билан олиб кета олишингиз учун сувенир, кийим ва безакларнинг катта танловини таклиф қилади.

Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 25 май куни амалга оширилади.

Бодрумга саёҳатни банд қилинг

Даламан / Мармарис / Фетҳие, Туркия

Агар сиз табиат қўйнида сокин дам олиш ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, Даламан (Мармарис, Фетҳие) сиз учун ажойиб танлов бўлади. Ушбу ҳудуд ўзининг чиройли манзаралари, тоғ сўқмоқлари ва шаффоф сувли дарёлари билан машҳур. Бу ерда пиёда сайр қилиш, рафтинг билан шуғулланиш ёки шунчаки сокинликдан завқланиш мумкин.

Даламан, шунингдек, ўзининг термал булоқлари ва спа-марказлари билан ҳам таниқли. Даволовчи муолажалар ва массаждан завқланиб, шинам шароитда кучингизни тикланг.

Мармарис, аксинча, ҳаракат, фаоллик ва ўйин-кулгини яхши кўрадиганлар учун жуда мос келади. Ахир, бу эрда кафелар, ресторанлар тўғридан-тўғри қирғоқда, шунингдек, машҳур барлар кўчаси жойлашган.

Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 7 июн куни амалга оширилади.

Даламан/ Мармарис / Фетҳиега саёҳатни банд қилинг

Прага / Карлови Вари / Мареанске-Лазне, Чехия

Чехия Республикасига ташриф буюриш учун Шенген визаси талаб қилинади.

Asialuxe Travel чартер дастури билан учаётган сайёҳларга зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва виза олишда алоҳида ёрдам кўрсатилади.

Европанинг қоқ марказида жойлашган сеҳрли шаҳар Прага ўзининг бой тарихи, маҳобатли меъморчилиги ва бетакрор атмосфераси билан миллионлаб сайёҳларни ўзига тортади. Прагадан сиз Карлови Вари ёки Марианске Лазненинг ажойиб тиббий курортларига ўтишингиз мумкин, у ерда тажрибали шифокорлар назорати остида турли касалликларни комплекс даволаш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, Прагадан осонгина Европага дераза очишингиз ва Париж, Милан, Венеция, Дрезден ва бошқаларга ташриф буюришингиз мумкин.

Прага чипталарига жорий чегирмаларни ҳаволада топишингиз мумкин.

Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 23 май куни амалга оширилади.

Прага  / Карлови Вари / Мареанске-Лазнега саёҳатни банд қилинг

Бургас, Болгария

Қора денгиз соҳилининг марвариди бўлган Бургас ўзининг гўзал пляжлари ва турли хил ўйин-кулгилари билан сайёҳларни ўзига тортади. Бу йерда сиз Қуёшли пляж, Несебр, Поморие, Обзор каби афсонавий қумли пляжларда дам олишингиз, сув спорти билан шуғулланишингиз, гўзал қуёш ботиши ва қуёш чиқишидан баҳраманд бўлишингиз, тарихий диққатга сазовор жойларга ташриф буюришингиз, маҳаллий ошхона ва тунги ҳаётдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Болгарияга саёҳат қилиш учун сизга Шенген визаси ҳам керак бўлади. Asialuxe Travel туризм дастурининг саёҳатчилари ҳужжатларни йиғиш ва виза ёрдамини олишда индивидуал ёрдам олишлари мумкин.

Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 15 июн куни амалга оширилади.

Бургасга саёҳатни банд қилинг

Комплекс туристик тўпламлар Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Ушбу йўналишлар бўйича батафсил маълумотни asialuxe.uz сайтида ва туроператорнинг сотув офисларида олишингиз мумкин.

Телефон: +998 (71) 201-77-77

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид