Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахт қўпорганларнинг шахси аниқланди
Бош прокуратура уларган нисбатан «тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилаётганини» маълум қилди.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, ниқоб таққан ҳолда аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилганларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
«Ҳозир ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Бош прокуратура хабарида икки эркакнинг фотосуратлари келтирилган, бироқ, шахсига ойдинлик киритилмаган. Шунингдек, уларга нисбатан қандай процессуал чора-тадбир кўрилгани тўғрисида батафсил маълумот берилмаган.
«Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилади хабарда.
Юнусобод туманидаги ҳодиса 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси юз берган эди. Экология бошқармаси берган маълумотга кўра, ниқоб тақиб олган номаълум фуқаролар 1 туп сафора дарахтини давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдиз қисми билан қўпориб ташлаган.
Мавзуга оид
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
20:35 / 07.11.2024