Работине мудофаасидаги танкчилар ва фронтдаги дрон овчилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 785-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Полшада РФ махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишда гумонланувчи шахс ушланди. Тергов версиясига кўра, у Зеленскийга суиқасд уюштиришда ёрдамини таклиф этган.
- РФ мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тун давомида учта регион ҳудудида 45 та дрон, снарядлар ва ракеталарни уриб туширгани ҳақида маълум қилди. Жабрланганлар бор.
- Европа Марказий банки раҳбари АҚШнинг РФнинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича ташаббусида халқаро ҳуқуқни бузиш хавфи борлигини маълум қилди.
- Украина Германияда куч билан олиб кетилган 161 нафар бола борлигини маълум қилди. Немис полицияси аниқлик киритишича, уларнинг деярли барчаси қочқинлар сифатида келган.
- Германияда Россия фойдасига ишлашда гумонланаётган икки шахс қўлга олинди, улар Украинага қурол етказиб беришга халал беришга ҳаракат қилишган.
Украина қуролли кучларининг дронлар билан курашувчи мобил ўт очиш гуруҳи
Россия қўшини Украина ҳудудига ҳаводан мунтазам равишда зарбалар бермоқда. Хусусан, Украина ҚК ҳаво кучлари маълумотига кўра, 19 апрелга ўтар кечаси РФ қўшини турлича 22 та ракета ҳамда 14 та дрон билан ҳужум қилган. Россия зарбаларини қайтаришда бошқа воситалар қатори дронлар билан курашишга ихтисослашган мобил ўт очиш гуруҳлари ҳам ҳаракат қилмоқда. Қуйида шундай гуруҳлардан бирининг фаолияти акс этган суратлар келтирилади.
Запорижжя областидаги украин танкчилари
Украина қуролли кучларининг 65-алоҳида механизациялашган бригадаси Работине ҳудудини мудофаа қилишда давом этмоқда — Запорижжя областидаги бу посёлка 2023 йил август ойи охирида украин қўшини томонидан озод этилганди.
Кураховодаги вайронгарчилик
Курахово шаҳри январ ойида Россия қўшини томонидан эгаллаб олинган Марйинка шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. Курахово мунтазам равишда ўққа тутилади. Авваллари 20 минг атрофида одам яшаган шаҳар қарийб тўлиқ вайрон бўлган. Маҳаллий расмийлар фронт чизиғи яқинидаги аҳоли яшаш манзилларида яшовчилардан нисбатан хавфсиз жойларга кетишни сўраб келади. Кимнидир бунга кўндиришади ҳам. Донецк области раҳбари Вадим Филашкин 16 апрел куни берган хабарга кўра, 49 киши эвакуация қилинди, улар орасида Курахово аҳолиси вакиллари ҳам бор, аммо ўз уйини тарк этишни истамаётганлар ҳам бор.
Лимандаги ҳаёт
Оккупация қилинган Донецкдан тахминан юз километр шимолда жойлашган Лиман шаҳри 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини томонидан эгаллаб олинганди. Ўша йилнинг 1 октябр кунида украин ҳарбийлари қарши ҳужум давомида шаҳарни озод этишади. Россия қўшини Донецк областини тўлиқ эгаллаш ҳаракатларини давом эттирмоқда. Такрорий оккупация хавфи мавжудлиги ва шаҳар жанглар вақтида кучли даражада шикастланганига қарамай, Лиманда қолган аҳоли вакиллари ўз уйларини тарк этишни истамаяпти. Қуйида фронт бўйидаги шаҳар ҳаёти акс этган суратлар.
Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари
Украинанинг Донецк областидаги Ҳорливка шаҳрини назорат қилувчи ўзини ўзи эълон қилган ДХР расмийлари мунтазам равишда Украина қуролли кучларини ушбу аҳоли яшаш манзилини ўққа тутишда айблаб келади. Хусусан, 18 апрел куни ДХР раҳбари Денис Пушилин шаҳар маркази украиналик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида шифохона ҳамда қон қуйиш маркази бинолари шикастлангани, саккиз киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган. Россия Тергов қўмитаси Ҳорливка ўққа тутилиши бўйича текширув олиб борилаётгани, «рўй берган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш» ва «барча алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо» берилиши ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024