Ўзбекистон | 19:37 / 19.04.2024
7518
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якунланди

18-19 апрел кунлари Ўзбекистон президентининг Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига давлат ташрифи бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. 

18 апрел куни Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. 

Президентлар фармони билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар биргаликда «Дўстлик оқшоми» концерт дастурини томоша қилди. 

19 апрел куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашди. 

Шунингдек, Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очиб берди ҳамда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. 

Ташриф якунида Шавкат Мирзиёевни Душанбе халқаро аэропортида Имомали Раҳмон кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Мавзуга оид