ДХХ Россия ва Қозоғистондан олиб келинган салкам 20 кг синтетик наркотик моддаларни мусодара қилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг 824 гр “Мефедрон”, 3 кг 274 гр “Спайс” ва 2 кг 130 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар мамлакатга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистондан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда, интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.
Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобил эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россиядан юк автомашинасида юборилган 3 кг 780 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда, интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.
Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг 687 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Мазкур шахс Россиядан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни “Телеграм” мессенжери орқали мижозларга сотишни режа қилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024