Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини саккизинчи марта янгилади
24 ёшли спортчи 6,24 м натижа билан ғалаба қозонди.
Хитойнинг Сямин шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Бриллиант Лигаси босқичида швециялик Арманд Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 24 ёшли спортчи 6,24 м натижа билан ғалаба қозонди.
Иккинчи ўринни америкалик Сэм Кендрикс (5,82), учинчи ўринни хитойлик Хуан Бокай (5,72) эгаллади.
Дюплантис 2023 йил сентябрида Американинг Южин шаҳрида ўрнатилган ўз жаҳон рекордини (6,23) яхшилади. Умуман олганда, спортчи ўз фаолиятида саккизинчи марта жаҳон рекордини янгиламоқда.
Дюплантис 2020 йил февралидан бери лангарчўпда сакраш бўйича дунё рекордчиси ҳисобланади. У Токио Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон ва Европа чемпионидир.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
11:56 / 06.02.2025