Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистон Республикасига етказиб беради.
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
Мавзуга оид
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
22:16 / 27.09.2024