Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Латвия халқаро автомобил транспорти бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказади
Ўзбекистон ва Латвия савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Латвия Транспорт вазирлиги ва Божхона департаменти вакиллари ўртасида видео-конференц-алоқа форматида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Учрашувда савдо алоқаларини кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу соҳаларда салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Халқаро автомобил транспорти бўйича Ўзбекистон-Латвия қўшма комиссиясининг жорий йилда навбатдаги йиғилишини ташкил этиш ва унинг кун тартибини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
20:40 / 12.05.2025