Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди
Икки ҳолатда қарийб 400 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган.
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида майнинг ферма ташкил қилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Янгибозор тумани “Янгиёп” МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Т. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Олмозор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Намуна” МФЙдаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган.
Ҳозирда икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Жиззах шаҳрида яшаш хонадонида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
12:07 / 09.11.2024