Ўзбекистон | 15:43 / 22.04.2024
11252
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолиси сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди

Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайган. 

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда - 2,7 фоиз.

Ундан кейинги ўринларни доимий аҳоли сони ўсиши мос равишда 2,5 фоиз ҳамда 2,2 фоизни ташкил этган Сурхондарё вилояти ва Наманган вилояти эгаллади.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз;
Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз;
Андижон вилояти – 2,1 фоиз;
Фарғона вилояти – 2,1 фоиз;
Жиззах вилояти – 2,1 фоиз;
Навоий вилояти – 1,8 фоиз;
Хоразм вилояти – 1,9 фоиз;
Тошкент вилояти – 1,9 фоиз;
Сирдарё вилояти – 1,9 фоиз;
Бухоро вилояти – 1,7 фоиз;
Қорақалпоғистон Р. – 1,4 фоиз.

Мавзуга оид