Ўзбекистон | 10:11 / 23.04.2024
1989
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида метан-заправка 1 ойда салкам 2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган, МЧЖга қарашли АГТКШда табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фото: Бош прокуратура

Қайд этилишича, АГТКШда электрон газни ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали, ҳисоблагичларнинг электрон хотира маълумотлари йўқотишга эришиб, табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотиши оқибатида 2024 йил 28 февралдан 28 мартга қадар, 30 кун давомида 1 млрд 809,3 млн сўмлик 1 275 120 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. 

Мавзуга оид