Ўзбекистон | 21:03 / 23.04.2024
5254
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади 

24 апрел куни тадбир доирасида жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. 

24 апрел куни Тошкент шаҳрида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. 

Бу «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармонида белгилаб қўйилган. 

Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари ходимлари жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади. 

Шунингдек, аҳолига ҳам ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид