Жамият | 07:30 / 23.04.2024
10386
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда пиёдага йўл бермай, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда машина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида пиёдани ўтказиб юбормасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган. 

Ушбу автомашина ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган М.Т.га нисбатан қоидабузарлиги юзасидан МЖтКнинг 128-4-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.

Мавзуга оид