Конгода маймунчечак эпидемияси бошлангани эълон қилинди
Бешта ҳудудда касалланиш бўйича 19 та ҳолат тасдиқланди, жумладан, пойтахт Браззавилда ҳам.
Конго Республикаси ўз ҳудудида маймунчечак эпидемияси бошланганини эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Гилберт Мококи хабар берди.
«Конго Республикасида маймунчечак эпидемияси бошланди. Бешта ҳудудда касалланиш бўйича 19 та ҳолат тасдиқланди, жумладан, пойтахт Браззавилда ҳам», деди вазир.
Қайд этилишича, айни дамда мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари кузатилмаган. Аҳоли ҳайвонлар билан алоқа қилмасликка чақирилган.
Аввалроқ канадалик тадқиқотчилар Конго Демократик Республикаси шарқида «пандемия салоҳияти»га эга маймунчечакнинг хавфли янги штаммини аниқлаган эди.
Вирус камбағал, аҳоли зич жойлашган олтин қазиб олувчи шаҳарча Камитугада топилган. Тадқиқотчилар вирусни «ушлаб туриш» ва глобал эпидемиянинг олдини олиш учун «шошилинч чоралар» кўришга чақирмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 05.10.2024
Конгода Mpox оқибатида вафот этганлар сони 1000 кишига яқинлашди
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
00:00 / 06.09.2024
Конго mpox’га қарши вакцинанинг биринчи партиясини қабул қилиб олди
00:48 / 04.09.2024