Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ва Татаристон минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашда ҳамкорлик қилади
Татаристон раиси Рустам Миннихонов Навоий вилоятига ташриф билан келди. Томонлар ўртасидаги музокараларда қатор соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Татаристон раиси Рустам Миннихонов Навоий вилоятига келди. Уни Навоий темирйўл вокзалида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини, хусусан, саноат кооперацияси, минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, туризм, вилоятдаги ва Татаристондаги олий таълим муассасалари ўртасида кончилик ва металлургия, қишлоқ ва сув хўжалиги, қайта тикланувчи энергия манбалари, олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Делегация аъзолари Навоий эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлишиб, “Навоий саноатни ривожлантириш комплекси” саноат парки тақдимоти билан танишган. Мазкур саноат парки Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик намунаси ҳисобланади. У Навоий вилояти ва “Мастер” Кама саноат парки ўртасидаги келишувга асосан бунёд этилмоқда.
Паркни бунёд этишда Қайта қуриш ва ривожлантириш фонди томонидан 40 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган. Биринчи босқичда умумий қиймати 178 млн доллар бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Татаристон раиси Рустам Миннихонов аввалроқ Сурхондарё вилоятида ҳам бўлиб, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан қатор ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилганди.

Мавзуга оид
20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
12:55 / 21.12.2024