Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги профессор ўқитувчиларни АҚШга малака ошириш учун юбориш режалаштириляпти
Андижон вилояти ҳокими Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди.
Кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти ҳокимлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳамда Андижон раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда таълим соҳасини ривожлантириш, инглиз тилини ўргатишни янада ривожлантириш, Андижон чет тиллари ва АДУ билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Унда андижонлик устозларни малака ошириш мақсадида океан ортига юбориш таклифи муҳокама этилди.

Унга кўра, Андижондаги профессор ўқитувчиларни малака ошириш учун 5 ой муддатга Америкага юбориш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, шифокорларнинг малакасини ошириш бўйича бир нечта лойиҳалар хусусида сўз борди.
Шунингдек, Андижон ва Америкадаги шаҳарлар ўртасида "Биродарлашган шаҳарлар" мақомини олиш тўғрисида бир қанча масалалар муҳокама қилиб олинди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025