Ўзбекистон | 11:50 / 25.04.2024
6553
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонга яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Бугун, 25 апрел куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетди.

Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

Шу муносабат билан бугун Ҳайратонда икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Мавзуга оид