Спорт | 01:11 / 25.04.2024
10055
1 дақиқада ўқилади

Расман: Исроил Мадримов енгилмас Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади

Фото: Twitter/AccordToBoxing

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, ўзбекистонлик  Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) кейинги жангини ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, WBC ва WBA камарлари эгаси Теренс Кроуфордга қарши ўтказади. 

Бу ҳақда АҚШда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди. Боксчилар илк бор юзма-юз келишди. 

Жанг 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилади. 

Маълумот учун, америкалик 36 ёшли чармқўлқоп устаси профессионал фаолиятида 40 та жанг (31 нокаут) ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Енгилмас Кроуфорд сўнгги бор 2023 йил июл ойида ҳамюрти Эррол Спенсни муддатидан аввал мағлуб этганди. 

Мадримов эса шу йилнинг март ойида россиялик Магомед Қурбоновдан устун келиб, WBА камарини қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид