Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Америка университетларида Ғазо секторидаги урушга қарши акциялар тинмаяпти — талабалар кампусларда палаткалар ўрнатиб, АҚШдан Исроил билан ҳар қандай молиявий алоқалардан воз кечиш ва ярим йилдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Колумбия университети намойишлар марказига айланди. Ўтган ҳафтада олий таълим муассасаси раҳбарияти полицияни чақирди, натижада 100 дан ортиқ киши қўлга олинди. Кейин вазият кескинлашди — ва Йелда, Остиндаги Техас университетида, Жанубий Калифорния университети ҳамда Бостон университетларида яна ўнлаб кишилар ушланди.
22 апрел куни Колумбия университети раҳбарияти кундузги дарслар бекор қилингани ҳақида эълон берди. Икки кун ўтиб масофадан таълим имкониятини кўзда тутувчи «гибрид» форматдаги машғулотлар схемаси йил охирига қадар узайтирилди, бунда битириш имтиҳонлари ҳам онлайн бўлади. Университетлар кампусларни ёпмоқда, Жанубий Калифорнияда хавфсизлик нуқтайи назаридан асосий битирув маросими бекор қилинди, аммо бошқа университетларда намойишлар давом этмоқда.
Отлиқ полициячилар Остиндаги Техас университетида Фаластин тарафдорлари намойишида, 2024 йил 24 апрел
Brandon Bell / Getty Images / AFP / Scanpix / LETAБерклидаги Калифорния университети кампусида намойишчиларнинг палаткалар лагери, 2024 йил 22 апрел
Justin Sullivan / Getty ImagesКатта курсда ўқувчи 22 ёшли Кэролайн Сассан Род-Айленд штати Провиденс шаҳарчасидаги Браун университетида Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагерида полициячи билан тўқнашув вақтида, 2024 йил 24 апрел
Sophie Park / The Washington Post / Getty ImagesНю Йорк университетии талабалари ва ўқитувчилари олий таълим муассасаси раҳбариятини Исроил билан алоқаларни узишга чақирмоқда. Улар кампус ҳудудидаги майдонни Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагери деб эълон қилишган, 2024 йил 22 апрел
Andrew Lichtenstein / Corbis / Getty ImagesНю Йоркдаги Колумбия университетида норозилик намойиши, 2024 йил 24 апрел. АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон университет президенти Немат Минуш Шафиқни агар «бу тартибсизлик»да тартиб ўрната олмаса, истеъфога чиқишга чақирди.
Yuki Iwamura / Bloomberg / Getty Images«Биз кампусларимизда бундай нафрат ва антисемитизм авж олишига йўл қўя олмаймиз ва бу тўхташи керак. Бу зўравонликларни қилаётганлар ҳибсга олиниши лозим», — деди Майк Жонсон Колумбия университетидаги чиқиши чоғида
Alex Kent / Getty ImagesМайк Жонсоннинг Колумбия университетида 24 апрел кунги чиқиши вақтида намойишчилар унга ҳуштакбозлик қилишди
Sarah Yenesel / EPA / Scanpix / LETAНю Йорк университетининг Ғазо секторидаги урушга қарши ва Колумбия университети талабаларига бирдамлик рамзи сифатида намойиш қилган талабалари қўлга олиниши, 2024 йил 22 апрел
Fatih Aktas / Anadolu / Getty ImagesЛос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университетида Ғазо сектори аҳолисини қўллаётган намойишчилар лагери, 2024 йил 24 апрел
Mario Tama / Getty ImagesОстиндаги Техас университетида фаластинликларни қўллаб ўтказилаётган талабалар намойиши, 2024 йил 24 апрел
Brandon Bell / Getty ImagesОстиндаги Техас университетидаги намойишчилар қуршовидаги полициячилар, 2024 йил 24 апрел
Jay Janner / Austin Statesman / USA Today Network / Reuters / Scanpix / LETAНю Йорк университети кампусининг ёпилган майдони атрофидаги полиция машинаси, 2024 йил 24 апрел
Angela Weiss / AFP / Scanpix / LETA