Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги пластик чиқиндиларнинг 24 фоизи фақат бешта компания ҳиссасига тўғри келади
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бу натижалар пластик чиқиндилар тарқалишини назоратга олиш имкониятидан далолат беради. Уларнинг фикрига кўра, бешта корпорация билан пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тартибга солиш қоидаларини келишиб олиш имконияти кўпроқ.
Қайд қилинишича, бешта йирик компания барча чиқиндиларнинг 24 фоизини ишлаб чиқарган. Энг катта улуш алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola ва PepsiCo компанияларига тегишли: мос равишда 11 ва 5 фоиз. Кейинги ўринларда озиқ-овқат саноати гигантлари Nestle ва Danon. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Altria компанияси юқори бешликни ёпади.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бу натижалар пластик чиқиндилар тарқалишини назоратга олиш имкониятидан далолат беради. Уларнинг фикрига кўра, бешта корпорация билан пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тартибга солиш қоидаларини келишиб олиш имконияти кўпроқ.
Иш муаллифлари, шунингдек, бренд маҳсулотларига алоқадор пластик чиқиндиларнинг ярмидан кўпи 56 та корхона томонидан ишлаб чиқарилишини аниқлади. Бу ҳам нисбатан кичик миқдор. Ҳар бир ишлаб чиқариш жойига бориб, чиқиндиларни камайтирадиган тарзда қадоқлашни ўзгартириш йўлларини муҳокама қилиш мумкин. Бунинг учун бир марта ишлатиладиган идишлардан воз кечиш, шунингдек, экологик тоза пластик турларини танлаш керак.
Бутун дунё бўйлаб пластик чиқиндиларни тўплаган кўнгиллилар тадқиқотда катта рол ўйнагани таъкидланмоқда. Уларнинг сони 100 мингдан ортиқ бўлиб, 84 мамлакатда истиқомат қилади.
Мавзуга оид
21:00 / 17.05.2025
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
07:35 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
16:12 / 10.04.2025
Экологик носоз автомобиллар ҳайдовчиларига чора кўрилади
17:33 / 29.03.2025