Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал таълим муассасалари битирувчилари Британияга ишга юборилиши мумкин
Жорий йилдан бошлаб Британиянинг Chevening таълим грантлари сони Ўзбекистон учун икки баробар оширилди.
25 апрел куни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Британиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смартни қабул қилди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Британия ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бу таълим эканини қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг Тошкентга куни кеча бўлиб ўтган ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Британияга ишга юбориш учун мақсадли тайёрлаш муҳокама қилинди. Элчи жорий йилдан бошлаб Британиянинг Chevening таълим грантлари сонини Ўзбекистон учун икки баробарга оширилганини мамнуният билан маълум қилди.
Учрашув якунида Британия кенгаши билан ОТМда таълим сифатини ошириш ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш бўйича иккита лойиҳани давом эттириш, Британиянинг Pearson таълим дастурини Ўзбекистонда жорий қилиш, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчиларини Британияга ишга юбориш учун мақсадли тайёрлаш юзасидан Британия томонидан иш берувчилар билан алоқаларни йўлга қўйиш масалалари бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025