Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда чиқинди учун тўлов тарифлари оширилади
Тарифлар санитария жиҳатдан тозалаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилингани туфайли оширилмоқда.
Самарқанд вилоятида чиқинди учун тўлов тарифлари оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори қабул қилинди.
Қайэ этилишича, маиший чиқинди учун Самарқанд шаҳри ва тумани аҳолиси бир ойда бир киши учун 5600 сўм, бошқа туман ва шаҳарлар аҳолиси эса 4624 сўмдан тўлайди. Шу пайтгача бу миқдор Самарқанд шаҳри ва туманида 5000 сўм, вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларда эса 4129 сўм эди.
Қарорга «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига асосан санитария жиҳатдан тозалаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинганлиги ва тегишли ташкилотларнинг хулосалари асос бўлган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
09:55 / 20.05.2025
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
18:43 / 16.05.2025