Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради
Ушбу самолётнинг олдинги версияси 2030-йиллар бошида хизмат муддатини тугатиши кутилмоқда.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Sierra Nevada корпорацияси билан ядровий урушдан омон қолиш қобилияти туфайли «Қиёмат куни самолёти» деб номланувчи янги самолётни қуриш бўйича 13 миллиард долларлик шартнома тузди.
Reuters хабарига кўра, Survivable Airborne Operations Center (SAOC) лойиҳаси 1970 йилларда қурилган, ҳозир эскирган, хизмат муддати 2030-йиллар бошида тугайдиган самолётни алмаштиришга мўлжалланган.
Самолёт устидаги ишлар Колорадо, Невада ва Оҳайо штатларида олиб борилади ва улар 2036 йилда якунланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, операцион талабларни қондириш учун қурол тизими ҳарбий талабларга мувофиқ такомиллаштирилган ва модификацияланган реактив самолётнинг тижорат ҳосиласидан иборат бўлади.
Қўшма Штатлардаги бугунги «Қиёмат куни самолёти» E-4B Nightwatch ҳисобланади. Одатда АҚШ Мудофаа вазирини ташиш учун фойдаланилса-да, самолёт ядровий портлашлар ва электромагнит таъсирларга бардош бера оладиган мобил қўмондонлик пункти сифатида ишлаб чиқилган. У фавқулодда вазиятларда АҚШ президенти томонидан ҳарбийларга буйруқ етказиш имконини беради.
E-4B ёнилғи захирасини ҳавода тўлдириш имкониятига эга, конференция ва брифинг хоналари, шунингдек, илғор алоқа ускуналари билан жиҳозланган.
Ҳарбий ҳаво кучлари ҳозир тўртта E-4B самолётини бошқаради, улардан камида биттаси доимий равишда парвозга тайёр туради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025