Жаҳон | 16:36 / 27.04.2024
11833
7 дақиқада ўқилади

Беларус расмийси таҳдидидан кейин Киевда эвакуация ва Қримда ҳарбий хизматга чақириқ. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 793-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгия F-16 самолётларини Украинага олдин режалаштирилганидек 2025 йилда эмас, 2024 йилдаёқ етказиб беришни истаётганини маълум қилди.
  • АҚШ Украинага янги ёрдам пакетидан олти миллиард доллар қурол ишлаб чиқаришга ҳамда миллиард доллар ўқ-дорилар етказиб беришга ажратилишини маълум қилди.
  • Путин Ariston ва Bosch компанияларининг Россиядаги бизнесларини «Газпром» тузилмасига ўтказиб берди.
  • Киев расмийлари шаҳардаги икки шифохонани эвакуация қилди — бунга ушбу шифохоналарга зарба берилиши таҳдид қилинган видео сабабчи бўлди.
  • Буюк Британияда маҳаллий аҳоли вакилларидан икки нафари Россия разведкасига ишлашда айбланмоқда. Улар Украинадан бўлган тадбиркорларга тегишли омборхонани ёқиб юборишган.
  • Суд Москва давлат университетининг украиналик талабаси уч кун ичида Россияни тарк этиши кераклиги бўйича қарор чиқарди — ва уни дарҳол икки йил олдинги сторис учун 12 кунга қамади.
  • Украина қуролли кучлари қўмондонлиги Россия дронлари зарбалари туфайли Американинг қимматбаҳо Abrams танкларини фронт чизиғидан қайтариб олишга қарор қилди.

Кун кадри. Беларус КГБ раҳбари таҳдиди туфайли Киевдаги болалар ҳоспитали эвакуацияси

Киев маъмурияти 26 апрел куни иккита тиббиёт муассасаси, жумладан болалар шифохонасини шошилинч тарза эвакуация қилди — икки ҳоспитал ҳам Богатирская кўчасида жойлашган. Ходимлар ва пациентлар шаҳардаги бошқа шифохоналарга олиб кетилган. Расмийлар ушбу шифохоналарга зарба берилиши билан таҳдид қилингани акс этган видеоларни эвакуацияга сабаб сифатида келтирган. Гап Беларус КГБ раҳбари Иван Тертел иштирокидаги ролик ҳақида бормоқда, у Бутун Беларус халқ ассамблеяси йиғилишида Киевдаги икки шифохона манзилини тилга олиб ўтган.

«Террорчилар ва уларнинг ҳамтовоқлари орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор, улар, шубҳасиз муносиб жазога дучор бўлишади, ҳатто улар Богатирская кўчасидаги 30 ва 32-манзиллардаги шифохоналарни ўзига ин сифатида танлаб, хаста болалар ортига яширинган бўлса ҳам», — деган КГБ бошлиғи.

Украина хавфсизлик хизмати Тертелнинг сўзларини «ахборий-психологик махсус амалиёт» деб атаб, шу билан бирга, «барча фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя этиш муҳимлигини тушуниши», маҳаллий ҳукумат расмийлари эса
«ҳар қандай эҳтимолий таҳдидга реакция кўрсатиши»ни таъкидлаган.

Ҳоспитал ходимлари болаларни ва тиббий жиҳозларни тез ёрдам машинасига олиб чиқмоқда
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Харкив областидаги украин артиллериячилари

2024 йил баҳорида Россия қўшини Харкив области Купянск шаҳрига ҳужум қилишни тўхтатди. Катта эҳтимол билан, Купянскдан шимол ва шарқда ҳаракатланган қўшиннинг бир қисми фронт ортига олиб кетилган. Бу шуни англатиши мумкинки, РФ қуролли кучлари қўмондонлиги бу ҳудудда янги юришга тайёрланмоқда. Вариантлардан бири сифатида — Россия ва Украина чегараси орқали Купянскдан ғарбга, Оскол дарёси соҳили бўйлаб ёки янада ғарб томон юриш қилиш. Украина қуролли кучлари бу участкада янги мудофаа чизиғи қуришга ҳаракат қилмоқда: хандақлар қазиб, бетонлаштирилган бункерлар ўрнатиб ва далаларни миналаб.

Шу билан бирга, Россия қўшини Харкивни мунтазам равишда ракеталар билан ўққа тутиб, шаҳарга бомбалар ташламоқда ва унга зарбдор дронлар билан ҳужум қилмоқда. Тинч аҳоли вакилларидан ўнлаб кишилар ҳалок бўлиб, жароҳатланмоқда, шаҳарнинг энергетика инфратузилмаси деярли буткул вайрон бўлган. «Медуза»нинг Кремлга яқин манбалари айтишича, РФ ҳукумати Харкивни урушнинг ушбу босқичидаги нишонларидан бири сифатида кўради. The Economist нашри Россия шаҳар бўйлаб зарбалар бериш орқали уни штурм қилишга тайёрланаётгани ҳақида ёзган. Аммо «Медуза»нинг ҳарбий эксперти Дмитрий Кузнецнинг ҳисоблашича, РФ қуроллида бундай амалиёт учун куч топилиши даргумон.

Ўз навбатида, Украина қуролли кучлари ҳам мунтазам равишда Белгород шаҳри ва Белгород областини ўққа тутиб келмоқда. Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Украина кенг кўламли уруш бошланганидан буён Белгород области ҳудудида 120 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Аммо «7×7» нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, икки йилдан ортиқ вақт мобайнида ушбу ҳудудда камида 134 киши ҳалок бўлган, шундан 11 нафари болалар. 

43-алоҳида артиллерия бригадаси жангчиси Украинанинг 2С22 «Богдан» русумли ўзиюрар гаубицасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
43-алоҳида артиллерия бригадаси артиллериячилари ўзиюрар гаубицадан ўт очмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Аннексия қилинган Қрим ҳудудида ҳарбий хизматга чақирилганлар

Россияда 1 апрел куни муддатли ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ бошланди — у 15 июлга қадар давом этади. Армияда 150 минг кишини чақириш режалаштирилган — илк бор 30 ёшгача бўлганлар чақиради, бунгача ёш чегараси 27 гача эди. РИА Новости агентлиги ёзишича, Жанубий ҳарбий округ режасига мувофиқ, аннексия қилинган Қримда 2,5 минг киши ҳарбий хизматга чақирилиши кўзда тутилган. РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу баҳорда чақирилганлар Украинадаги урушга жалб қилинмаслигини айтган.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар хизматни ўташ жойига юборилишидан олдин Симферополдаги ҳарбий комиссариатнинг йиғиш пунктида
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Мавзуга оид