Киевдаги шифохоналар Беларус «КГБ» раҳбарининг таҳдидларидан кейин эвакуация қилиняпти
Киев маъмуриятининг Telegram-канали рақиблар касалхоналарга зарба берилишини «эълон қилгани» тўғрисида хабар тарқатди.
Киевдаги иккита шифохона Беларусь «КГБ» раҳбари уларда «террорчилар уяси» борлигини айтганидан кейин эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда 26 апрел, жума куни Киев шаҳар давлат маъмуриятининг Telegram-канали хабар берди. Хабарда айтилишича, Иван Тертел ўз сўзлари билан тиббиёт муассасаларига зарба берилишини «эълон қилган».
Беларус «КГБ» раҳбари: Украина томонида жанг қилаётган беларуслар чегарадаги аҳоли пунктини эгаллаб олмоқчи
Бир кун олдин «Белорусское телеграфное агентство» (БEЛТА) Беларус КГБ раиси Иван Тертелнинг VII Умумбеларус халқи ассамблеясидаги нутқи видеосини тарқатди. Унда у Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилаётган беларуслик кўнгиллилар гўёки республиканинг Украина билан чегарадош аҳоли пунктларидан бирини эгаллашни режалаштираётганини даъво қилади.
«Терроризмга қарши курашда биз уруш қонунларига мувофиқ, қатъий ва иккиланмасдан ҳаракат қиламиз», деди Тертел. Унинг сўзларига кўра, «террорчилар» Богатирская кўчасидаги Киев касалхоналарини ўз уйлари сифатида танлаган, «улар касал болаларнинг ортига яширинган».
Киев расмийлари Беларус «КГБ» раҳбарининг баёнотларини «мутлақо ёлғон ва провокация» деб атаб, «душман бундан пойтахтнинг ижтимоий инфратузилмасига ҳужум қилиш учун фойдаланмоқчи» дея тушунтирди. «Касал болалар, уларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахт расмийлари ҳозирда беморлар ва шифокорларни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига олиб бориш учун барча имкониятларни ишга солмоқда», — дейилади Киев шаҳар маъмурияти баёнотида.
Мавзуга оид
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:40 / 30.10.2024
FT: РФ ва Киев энергообъектларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда
10:50 / 26.10.2024