Яман ҳусийчилари Қизил денгиздаги кемаларга яна ҳужум қилди
АҚШ ҳарбийларига кўра, ҳужум натижасида Британияга тегишли Andromeda Star кемасига кичик зарар етган.
26 апрел, жума куни Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийчилари Қизил денгиздаги иккита кемага ҳужум қилди, деб хабар берди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) X ижтимоий тармоғи орқали. Ҳусийчилар «Maisha ва Британияга тегишли ҳамда Панама байроғи кўтарилган Andromeda Star кемаси яқинида учта кемаларга қарши баллистик ракета учирди», дейилади хабарда.
АҚШ ҳарбийларининг аниқлик киритишича, Andromeda Star кемаси кичик зарар ҳақида хабар берган, бироқ кема рейсини давом эттирган.
UKMTO маркази Яман қирғоқларида иккита ҳужумни қайд этди
Бир неча соат олдин Бирлашган Қироллик Денгиз савдо операцияларини мувофиқлаштириш маркази (United Kingdom Maritime Trade Operations, UKMTO) Яманнинг Моҳа шаҳридан 14 денгиз миляси жануби-ғарбда кемага иккита ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эди. Биринчи ҳужумда «кема яқинида портлаш содир бўлган, уни экипаж бевосита кўрган», иккинчисида эса иккита ракета кемага зарар етказган деб тахмин қилиняпти, дея тушунтирди UKMTO гап қайси кема ҳақида кетаётганига аниқлик киритмай.
Шу билан бирга, Британиянинг денгиз савдоси хавфсизлиги агентлиги Ambrey ушбу «ҳодисада» учта ракета қайд этилганини тасдиқлади. Илгари Британияга тегишли бўлган Панама байроғи остидаги танкер воқеа жойига энг яқин бўлган, дея қўшимча қилди агентлик. Унинг маълумотларига кўра, ушбу кема Сейшел оролларида рўйхатга олинган ва Россия Приморскидан Ҳиндистоннинг Вадинарига қараб кетаётган бўлган.
Ҳусийчилар кемага ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Кейинроқ Яман ҳусийчиларининг вакили Яҳё Сария ушбу гуруҳ ҳужум учун масъул эканини эълон қилди, деб таъкидлади AFP. Унинг сўзларига кўра, гап Andromeda Star танкерига тўғридан тўғри ракета зарбаси ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
19:50 / 08.11.2024
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
10:40 / 31.10.2024
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
13:10 / 26.10.2024
Россия ҳусийчиларга Қизил денгизда нишонларни мўлжалга олишга ёрдам берган - ОАВ
10:00 / 18.10.2024