Ўзбекистон | 18:41 / 29.04.2024
12323
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Фото: ЎзА

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманлари ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ўрнатилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид