Ўзбекистон | 07:40 / 30.04.2024
1722
1 дақиқада ўқилади

Кореядаги корхонага ўзбекистонлик ишчилар жалб қилинади

Кореядаги корхонага ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишга келишиб олинди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, мамлакатнинг Кореядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси масъуллари ҳамкорликда мазкур давлатда ишлаётган юртдошларнинг яшаш ва иш шароитларини доимий мониторинг қилмоқда.

Янгсан шаҳридаги Kyunghyun Co., Ltd. корхонаси масъуллари ва бу ерда ишлаётган ҳамюртлар билан учрашув ўтказилиб, президентнинг 4 апрелдаги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Бугунги кунда Корея давлати 16 давлатдан E-9 ишчи визаси асосида хорижлик ишчиларни ишга жалб қилмоқда. Иш берувчи корхона мутасаддиларига юртдошлар меҳнат салоҳияти кенг тарғиб қилиниб, ишчи кучи етказиб бериш учун доимий ҳамкорликка тайёрлик билдирилди.

Учрашувда мазкур корхонадаги мавжуд бўш иш ўринларига айнан ўзбекистонлик ишчиларни ишга жалб қилинишига келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид