Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессада ёниб кетган «Ҳарри Поттер қалъаси» ва Черкассда футбол ўйнаётган фахрийлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 796-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Одесса бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Беш киши ҳалок бўлган, камида 25 киши яраланган.
- Telegram Украина разведкаси ва Украина хавфсизлик хизматининг чат-ботларини бир неча соатга блоклади.
- Латвия, Литва ва Эстония Россияни Болтиқ денгизи ҳудудида GPS сигналларини ўчириб қўйишда айблади.
- Financial Times: Европанинг йирик банклари 2023 йилда Россияда урушга қадар бўлганидан тўрт баробар кўпроқ солиқ тўлаган.
- РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Донецк областидаги Семеновка аҳоли яшаш пунктини эгаллагани ҳақида хабар қилди.
- Украина инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича Европа конвенциясидан «вақтинча қисман четга чиққани» хабар қилинди.
Одесса бўйлаб зарба оқибатлари
Россия қўшини 29 апрел куни навбатдаги марта Одесса бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Беш киши ҳалок бўлган. 30 апрел тонгидаги маълумотларга кўра, 25 киши жароҳатланган. Саккиз киши − оғир аҳволда, улардан тўрт нафари − ўта оғир аҳволда, жумладан тўрт ёшли қизча ҳам, деб хабар берган област маъмурияти раҳбари Олег Кипер. Ракета билан ўққа тутиш оқибатида турар жойлар ва маъмурий бинолар шикастланган. Одесса юридик академиясининг (Халқаро гуманитар университетнинг собиқ қабул уйи) талабалар саройи биноси ёниб кетган, уни «Ҳарри Поттер қалъаси» деб ҳам аташарди.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ
Фото: Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбарининг Telegram-канали
Донбасс шимолида Украинанинг «Град» тизими
РФ қуролли кучлари Донецк областида юриш қилишга уринишларини давом эттирмоқда. Апрел ойи охирига келиб Россия қўшини Очеретино йўналишида фронт чизиғини ёриб ўтди, бу эса Украина қуролли кучлари Донбасснинг жануби ва ғарбида тўлиқ мағлубиятга учрашига олиб келиши мумкин. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский 28 апрел куни украин ҳарбийлари қатор йўналишларда чекингани, жумладан «Бердичи, Семеновка ва Новомихайловкадан ғарбдаги марраларга кўчиб ўтгани»ни маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги 29 апрел куни феврал ойидан буён шиддатли жанглар майдони бўлган Семеновка қишлоғи тўлиқ назорат остига олинганини эълон қилди.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг ампутация қилинган фахрийлари футбол ўйнамоқда
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025