Ўзбекистон | 19:08 / 01.05.2024
4083
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда архив ҳужжатларининг қанчаси махфийликдан чиқарилгани маълум қилинди

2024 йил биринчи чорагида 1917 йилгача бўлган ҳужжатлар ичидан 12 та фонд ва 78 та йиғмажилд махфийликдан чиқарилган.

2024 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1 030,0 минг сақлов бирлигидаги 70,1 млн кадр рақамлаштирилган. Бу ҳақда «Ўзархив» агентлиги АОКАда ўтган матбуот анжуманида маълумот берди.

Шунингдек, анжуманда қанча ҳужжат махфийликдан чиқарилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган 1917 йилгача бўлган ҳужжатлардан 12 та фонд, 78 та йиғмажилддаги ҳужжатлар ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомалага киритилган.

Улар қуйидагилар:

– И-1 «Туркистон генерал губернаторининг Девонхонаси» (1868-1917й.) фондининг 26 сақлов бирлигида;

– И-3 «Бухородаги Руссия императорлик сиёсий агентлиги” (1886-1918й.) фондининг 2 сақлов бирлигида;

– И-5 «Зарафшон округи бошлиғининг Девонхонаси” (1868-1886й.) фондининг 4 сақлов бирлигида;

 – И-16 “Сирдарё районида ахолини кўчириш бошқармаси” фондининг 1 сақлов бирлигида; И-18 “Самарқанд вилояти бошқаруви” фондининг 5 сақлов бирлигида;

– И-19 «Фарғона вилояти бошқармаси” (1876-1917й.) фондининг 2 сақлов бирлигида; – И-46 “Туркистон божхона округи бошқармаси”фондининг 2 сақлов бирлигида;

– И-130 “Самарқанд вилояти суди” фондининг 1 сақлов бирлигида; И-194 «Патта Гисар божхонаси” (1894-1916й.) фондининг 7 сақлов бирлигида;

– И-278 “Самарқанд вилояти суди ўртоқ прокурори” 1 сақлов бирлигида; И-715 «Полковник А.Г.Серебрянников томонидан тайёрланган “Туркистон ўлкаси. Уни босиб олиниши тарихига оид материаллар тўплами” мавзусига бағишланган ҳужжатлар нашрига оид маълумотлар (1839-1897 йй) фондининг 25 сақлов бирлигида;

– И-722 «Туркистон харбий округи штаби” (1865-1917й.) фондининг битта сақлов бирлигидаги йиғмажилдлари.

Мавзуга оид