Жамият | 09:30 / 01.05.2024
7097
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 

Қозоғистонда қидирувда бўлган шахс Самарқандда ушланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ. 

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, у Самарқанд вилоят ИИБ патрул-пост хизматининг туманлараро гуруҳи ходимлари томонидан ушланган. 

Қозоғистон Жиноят кодексининг 189-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Қозоғистон Жамбил вилояти Тараз шаҳар ИИБ томонидан давлатлараро қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган, Олмаота вилояти Талгар шаҳри Варшава кўчасида яшовчи Д.С. Каттақўрғон шаҳар ҳудудида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Бундан олдин Остона полицияси 10 йилдан ортиқ вақт давомида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. 

Мавзуга оид