Ўзбекистон ва Япония қуритилган мевалар экспортини кенгайтириш тўғрисида келишувга эришди
Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар Япониянинг Нара префектурасига экспорт қилинади.
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Нара шаҳрига амалий сафар давомида бир қатор сиёсий, бизнес ва туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Жумладан, Нара префектураси ассамблеяси депутати Мицунори Сато билан учрашув давомида ҳудудлараро ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Нара префектураси ассамблеясида "Самарқанд билан дўстлик лигаси"ни тузиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонга сафари режалаштирилган Нара префектураси губернатори Макото Ямашита бошчилигидаги делегация таркибига Префектура ассамблеяси бош спикери ва депутатларини киритиш бўйича келишувга эришилди.
Дипломатлар, шунингдек, Нара префектурасида жойлашган жаҳонга машҳур Gateau des bois қандолатчилик фабрикаси раҳбари Масахико Хаяши билан учрашув ўтказди.
Масахико Хаяши шу йил феврал ойида фабрика томонидан Ўзбекистондан келтирилган қуритилган мевалардан тайёрланган маҳсулотлар катта қизиқишга сабаб бўлганини ва улар қисқа муддатларда сотилганини билдирди.
Учрашув натижасида Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар, жумладан, ўрик, ёнғоқ, майиз ва бодомни Нара шаҳрига экспортини кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
00:06
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024