Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни реконструкция қилиш учун 238 млн доллар ажратади
Маблағлар Хоразм вилоятини Қозоғистон билан боғловчи йўл, шунингдек, Амударёдаги кўприкни таъмирлаш учун сарфланади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Хоразм вилоятини Қозоғистон билан боғловчи 4Р156 «Урганч-Хонқа-Ҳазорасп-Тошсоқа-Амударё» А380 автомобил йўли»ни реконструкция қилиш учун 238 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратади. Бу ҳақда ЕТТБ ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, маблағлар 81 км узунликдаги йўлни ва Амударё узра ўтган кўприкни таъмирлаш учун сарфланади. Реконструкция ишлари тугаллангач, ҳозирги бир қаторли 2-тоифали йўл икки қаторли 1-тоифали автомобил йўлига айланади. Шунингдек, банк маблағлари 4Р156 йўли бўйлаб ёрдамчи инфратузилмани модернизация қилишга сарфланади.
«Лойиҳа янги йўлнинг ўтказувчанлигини сезиларли даражада яхшилайди, шу орқали Хоразм вилоятида савдо ва туризмни рағбатлантиради», дейилади ЕТТБ хабарида.
ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Чунки у «Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги стратегик мақсадларимизга жавоб беради, шунингдек, Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббуси билан қамраб олинган глобал транспорт ва логистика инфратузилмаси ечимларининг бир қисмидир».
Қайд қилинишича, Ўзбекистон ЕТТБ томонидан молиялаштириш бўйича қаторасига 4 йилдан бери Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда. Шу вақтгача банк мамлакат бўйлаб 151 та лойиҳага 4,42 миллиард евро йўналтирган.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025